HUQUQIY BURCHAK

❗️Телеграмда ҳақорат қилганлик учун салкам 20 млн жарима бор

❌ Ўзбекистон Республикаси  қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган.

❗️Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.

💁‍♂ Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)

❗️Бундай вазиятларда туман прокуратурасига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилиш мумкин.

HUQUQIY BURCHAK

Бухгалтер ишдан бўшаётган ходимга ё «отпускной» ёки «расчетной», фақат биттаси тўланади дейиши тўғрими?

Assalomu aleykum. men ta’lim sifati past (qizil maktab) da 2 yil ishladim. Endi bu maktabdan ishdan chiqmoqchiman. Menga raschotnoy to’lanadimi otpusnoy bilan birga.buxgalter yoki otpusnoy yoki raschotnoy to’lanadi deydi. Shu to’g’rimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Бухгалтернинг гаплари асоссиз.

💁‍♂ Буни қуйидагича тушунтирамиз. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 172-моддаси биринчи қисмига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.

Энди қаранг! Мазкур норманинг ўзида ҳисоб-китоб ичига нималар кириши белгиланмоқда. Унга кўра ҳисоб-китоб ходимга:
👉  охиригача олинмаган иш ҳақини;
👉  ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.

Шуни ҳам айтиш керакки, иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

❗️Шундай экан, бухгалтернинг гаплари асоссиз. Бу ҳолатда сиз туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

TARIXIY XOTIRASIZ KELAJAK YOQ !